Тошкент, 4 август — Sputnik. Sputnik Азербайджан хабарига кўра, —Ўзбекистон ва Озарбайжон орасида ўзаро экспорт имкониятлари тезлик билан ўсиб бормоқда, — деди Ўзбекистоннинг Бакудаги элчихона маслахатчиси Жаҳонгир Аминов, Озарбайжон пойтахтида булиб ўтган давра учрашувида.
Икки мамлакат ўртасидаги мол-алмашув ҳажми ҳозирги кунда имконият даражасида эмас. Ушбу масала буйича давлатлар раҳбарияти ўзаро музокаралар олиб бормоқда, — деди Аминов. Ҳозирги кунда буғдой ва туқимачилик саноати маҳсулотлари етказиб бериш имконияти муҳокама қилинмоқда. Хусусан Ўзбекистон
Озарбайжонга гилам етказиб беришни бошлайди, мумкин қадар шу йилдан бошлаб.
“Биз Озарбайжонда Савдо Уйи очишимиз ҳам мумкин”, — деб Ўзбекистон элчиси ёрдамчисининг сузларини келтирди агентство Trend
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Озарбайжонга автомобиллар, автобуслар, эҳтиёт қисмлар ва қишлоқ хужалиги маҳсулотлари еткизиб бераяпти, Озарбайжон эса Ўзбекистонни нефть ва кимё саноати маҳсулотлари билан таъминлаяпти.
2014 йилда икки давлат орасидаги мол-алмашув ҳажми 62 миллион долларга етди. Бу 2013 йилга қараганда уч баравар кўп миқдорни ташкил қилади.