Лукойл Қандим проектига Жанубий Корея маблағини жалб қилади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтиш"Лукойл" компанияси белгиси
Лукойл компанияси белгиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лукойл Қандим проектига Жанубий Корея маблағини жалб қилади.


Тошкент 4 авг — Sputnik. Қандим газ қайта ишлаш заводининг бирнчи навбатини 2018 йилда ишга тушириш мулжалланган. 
“Нефтяные ведомости” газетасининг хабар беришича, Лукойл компанияси раҳбарияти Қандим гуруҳи газ конларини  ишга тушириш мақсадида Жанубий Корея банкларига маблағлаштирш учун мурожат қилишга таёр.  
Ушбу қарор Hyundai компаниясининг  Қандим конида газни қайта ишлаш заводи қуриш учун ўтказилган тендерда қўлга киритган ғалабаси билан боғлиқ,  деб таъкидлади компания президенти Вагит Аликперов.
Ҳозирги пайтда Лукойлнинг Узбекистондаги лойҳалари Осиё тараққиёт банки тарафидан маблағланиб келмоқда.
Заводнинг қуввати йилига 8,1 млрд кубометр булган биринчи навбати  2018 йилда ишга тушади, 2019 йилдан кейин эса қазиб олиш ҳажми йилига 17 млрд кубометргача купайтириш режалаштирилган. 
Лукойл, шу қаторда, Бухоро вилоятидаги газ конденсатли конлардан йилига 4 млрд кубометр газ қазиб олишни йулга қўймоқда. 2017 йилда компания томонидан регионга киритиладиган маблағлар ҳажми 8 млрд долларга еткириш режалаштирилган. Лойха 2039 йилга қадар мўлжалланган.
Қандим – Хаузак – Шоди – Қўнғирот гуруҳи конларини ишга тушириш Россия ва Ўзбекистоннинг ёнилғи-энергетика мажмуасидаги энг йирик қўшма лойхаларидан биридир.

Янгиликлар лентаси
0