Россия вазири Ўзбекистон президентига маҳаллий рус халқини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВ Сергей Лавров
Россия ТИВ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ матбуот хизмати Сергей Лавров Ўзбекистонга бўлган ташрифидан мамнун эканлигини айтди.

Тошкент, 16 июль — Sputnik. Россия вазири Ўзбекистон президентига маҳаллий рус халқини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Лавров: “Биз Ўзбекистон президенти Каримовнинг ватандошларимизга бўлган узулуксиз диққатини эътироф этаяпмиз. Кафедрал Соборда мен улар билан учрашдим, улар ўзларини бу ерда худди ўз уйидагидек ҳис қилишаяпти. Ҳар қандай масала уларнинг талабларига диққат қилинган ҳолда ҳал килинаяпти, — деди.

Меҳмон шу қаторда Ўзбекистон раҳбариятига рус тилига булган диққат учун миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига қараганда, рус тили ўлканинг кўпгина мактабларида, деярли ҳамма олий таълим масканларида ўрганилмоқда. Ундан ташқари, республикада миллатлараро мунособатларнинг мустаҳкамланишига Рус Маданият маркази ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Шу билан бир қаторда Россияда 11 минг нафар ўзбекистонлик талабалар ўқимоқда. Уларнинг баъзилари Россия давлат стипендиялари эвазига ўқимоқда.

Вазир икки мамлакат ўртасидаги маънавий муносабатларнинг мустаҳкамланишида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Рус Православ черковини қуллаб-қувватланиши муҳим ўрин эгаллаганини таъкидлаб ўтди. Ташриф давомида вазир Ўзбекистондаги Православ черковлардан бири бўлган – Тошкентдаги Муқаддас-Успенск кафедрал соборига ташриф буюрди.

Янгиликлар лентаси
0