Тошкент, 15 июль — Sputnik. РИА Новости хабарига кўра, Россия ташқи ишлари вазири Ўзбекистонга бўлган расмий ташрифи давомида тошкентдаги Муқаддас-Успенск кафедрал собориида бўлди.
Кафедрал соборда Сергей Лавров, христиан дини одатига кўра, узининг отдош ҳомийси авлиё Сергий Радонежскийнинг бутига таъзим қилди ва собор қавмлари билан мулоқотда бўлди.
“Биз сизларни эсимиздан чиқарганимиз йўк. Сизларни бирор нима безовта қилаётган бўлса, ҳал қилиниши керак бўлган бирор муаммо бўлса – биз эшитишга таёрмиз”, — деди ТИВ раҳбари.
Москвалик меҳмонни черковнинг болалар хори билан таништиришди. Лавров улардан таёргарлик кўрмасдан бирор нима куйлаб беришни суради. Болалар ўзларини йуқотиб қўймасдан, черков қўшиқларидан бирини куйлаб бердилар.
Митрополит вазирга ташриф учун миннатдорчилик билдирди ва келаси йил Туркистон епархияси ташкил топганининг 145 йиллиги мунособати билан ўтказиладиган байрамга бутун Москва ва бутун Россия патириархини таклиф қилиш орзуси борлигини айтди.
“Сиз ватандошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлигингиз бу бутун дунёдаги Рус православ черковлари билан булган мунособатимиз руҳиятини тулиқ акс эттиради. Қаерда булмасин ватандошларимизга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик рус православ черковининг сай-ҳаракатлари билан тўла уйғунликда ўтмоқда, — деди Лавров.
Ташқи ишлар вазири ватандошларини қуллаб-қувватлаш учун “ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга таёр эканлигини”, ҳамда келажакда ҳам иккала мамлакат халқи фаровонлиги учун ишлашга сўз берди.
Ташриф давомида Россия ТИВ бошлиғи ўзбекистонлик ҳамкасабаси Абдулазиз Комилов билан музокаралар олиб борди. Ундан ташқари, Лавров Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашуви режалаштирилган.
Лавров тошкентдаги Муқаддас-Успенск кафедрал соборига ташриф буюрди
11:58 15.07.2015 (янгиланди: 11:58 18.08.2015)
CC BY-SA 3.0 / ГОЛ ос / Успенский кафедральный собор в ТашкентеТошкентдаги Муқаддас-Успенск кафедрал собории
Oбуна бўлиш
Соборда вазирни Тошкент ва Ўзбекистон метрополити Викентий кутиб олди