IT маҳсулотлари экспорти 5 млрд долларга етказилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаБухарский филиал IT-парка
Бухарский филиал IT-парка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Oбуна бўлиш
IT парк резидентлари сони 10 баробарга ошади.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистонда IT маҳсулотлари экспорти 5 миллиард долларга етказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган III Халқаро инвестиция форумида маълум қилди.
Ёшларнинг IT-сертификат олиш харажатларининг 60 фоизи қоплаб берилади
Қайд этилишича, сўннги 1 йил ичида IT маҳсулотлари экспорти 2 баробарга ошди.

“Келажакда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз. IT парк резидентлари сони 10 баробарга ошади. Келгусида шу соҳада 10 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади. Унинг базасида хорижий компаниялар учун рақамли технологиялар халқаро маркази яратилмоқда”, — дея қайд этди Мирзиёев.

Бу борада Саудия Арабистонининг “Data Volt” компанияси билан “яшил” энергия асосида ишлайдиган “Маълумотлар маркази” барпо этилаётгани таъкидланди. Бу мамлакатни рақамли иқтисодиётга ўтказиш ва сунъий интеллект асосида технологияларни жорий этишга улкан туртки беради.
Ўзбекистонда бепул IT таълим: имтиёзларни қандай олиш мумкин?
БАА Ўзбекистондаги IT корхоналарнинг ўсишига ёрдам беради — тафсилотлар
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. 2022 йилда ўтган илк форумга 56 та мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган. Шу йилнинг 3 май куни президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.
Бухарский филиал IT-парка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2024
Ўзбекистонда IT соҳасида учта янги лойиҳа амалга оширилади
Янгиликлар лентаси
0