Киров ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистон бозори учун энг яхши маҳсулотлари

Киров вилояти компаниялари Ўзбекистон бозорига саноат ускуналари, электромагнитлар ва автоном ўт ўчириш қурилмаларини таклиф қилмоқда.
Sputnik
Киров вилояти халқаро майдонда ўз мавқеини ишонч билан мустаҳкамлаб бормоқда ва бунда минтақанинг Экспортни қўллаб-қувватлаш марказининг ўрни катта. Унинг тизимли фаолияти туфайли маҳаллий корхоналар хорижий бозорларга, жумладан, жадал ривожланаётган Ўзбекистон бозорига чиқишда кенг қамровли ёрдам олмоқда.
Киров ишлаб чиқарувчилари анъанавий сифат ва замонавий технологияларни ўзида мужассам этган ноёб маҳсулотларни таклиф этмоқда. Бугун биз ўқувчиларимизни Кировнинг иккита компанияси ва уларнинг инновацион маҳсулотлари билан таништирамиз.
"ДимАл" компаниялар гуруҳи 2000 йилдан бери юк кўтарувчи электромагнитлар, электромагнитли темир ажраткичлар, кучланиш ўзгартиргичлари ҳамда махсус юк қамраш ускуналарини ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва таъмирлашга ихтисослашган.
Компания серияли ечимлардан тортиб, мижозларнинг индивидуал талаблари асосида яратилган ускуналаргача бўлган кенг турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Замонавий техник база мураккаб таъмирлаш ишларини бажаришга, техниканинг фойдаланиш хусусиятларини яхшилашга ва унинг оғир шароитларда ишончли ишлашини таъминлашга имкон беради.
Маҳсулотлар бутун Россия бўйлаб, МДҲ мамлакатларига ва узоқ хорижга етказиб берилади. Технологияларнинг доимий такомиллаштириб борилиши, замонавий пайвандлаш ечимлари ва магнит майдонларини моделлаштириш дастурларининг қўлланилиши эса маҳсулот сифатининг юқори даражасини сақлаб туришга ёрдам беради.

“Компаниянинг асосий мақсади – буюртмачиларга шунчаки ускуна эмас, балки корхоналар самарадорлиги ва унумдорлигини оширувчи комплекс муҳандислик ечимларини таклиф этиш, – дейди маркетинг бўлими бошлиғи Андрей Останин. – Маҳсулотларнинг ишончлилиги, технологиклиги ва реал ишлаб чиқариш вазифаларига мослаштирилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда”.

"ДимАл" КГ —оилавий компания бўлиб, унда бир неча авлод вакиллари ишлаб келмоқда. Ходимларнинг умумий сони 300 кишига яқин. "ДимАл" КГ умумий майдони 16 000 м² дан ортиқ бўлган учта ишлаб чиқариш майдонига эга. Компания 50 тадан ортиқ расмий патент соҳиби бўлиб, CE, EAC, ISO 9001, “Россияда ишлаб чиқарилган” сертификатларига мувофиқ. Маҳсулотлар портфели 10 000 тадан ортиқ маҳсулот турларини ўз ичига олади. "ДимАл" КГ ўзининг конструкторлик бюроси ва автопаркига, шунингдек, маҳсулотлар қуйиладиган ва қора металл парчалари қайта ишланадиган қуйиш цехига эга.
Лучшая продукция кировских производителей для рынка Узбекистана

“Кенг кўламли қурилишлар, тоғ-кон саноатининг ўсиши, саноат корхоналарининг модернизация қилиниши ва логистиканинг фаол ривожланиши туфайли Ўзбекистон бозори Россиянинг юк кўтариш саноати учун ниҳоятда жозибадордир. Кран, траверс, грейфер, электромагнит, узлуксиз қувват манбаларини етказиб беришни талаб этадиган инвестициявий лойиҳалар юқори талабни шакллантирмоқда. Шунинг учун биз республикада маҳсулотларимизга бўлган талаб барқарор ўсишда давом этишига умид қиламиз”, – деди Андрей Останин.

KCCC GROUP йирик минтақавий ишлаб чиқариш-кимё компаниялари гуруҳи таркибига кирувчи “СТРАДА” компанияси 2007 йилдан бери бозорда фаолият юритади. Компания дала ҳовли эгалари ва боғбонлар учун “JOY” ҳамда “JOY GARDEN” савдо белгилари остида ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва стимуляторлар ишлаб чиқаради. “FINFIRE” автоном ёнғин ўчириш воситалари линияси компаниянинг инновацион ишланмаларидан биридир.

“Барчаси 2015 йилда Кирово-Чепецк “Агрохимикат” заводида FINFIRE ABCE инновацион ўт ўчириш кукуни ишлаб чиқилганидан бошланди. Шундан сўнг, унинг асосида ноёб маҳсулот – "FINFIRE" бренди остида ўзимиз ишлаб чиқарган, автоматик тарзда ишга тушадиган ва ҳамма учун ҳамёнбоп ўт ўчиргичларни яратиш ғояси туғилди", — дейди "FINFIRE" йўналиши раҳбари Роман Огородников.

Заводда 2018 йилда биринчи бўлиб “СФЕРА” ўт ўчиргичи оммавий ишлаб чиқаришга йўлга қўйилди, сўнг унинг “TAБ”, бир неча йилдан кейин эса “КУПОЛ” модификациялари пайдо бўлди. 2026 йилнинг май ойида яна 3 та янги қурилма – ихчамроқ ўлчамлари билан ажралиб турадиган “СФЕРА мини”, “TAБ мини” ҳамда “КУБ” модификациясини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Қурилмалар шакли, ўчириш ҳажми ва маҳкамлаш усули билан бир-биридан фарқланади.
Барча қурилмалар полистирол корпусдан иборат бўлиб ичида "FINFIRE ABCE" ўт ўчириш кукуни солинган. Қурилмалар корпусининг қирралари бўйлаб олов ўтказувчи шнур ўтади, у олов билан тўқнашганда қурилмани автоматик тарзда фаоллаштиради ва ўт ўчириш кукунини чиқариб юборади. Бу 5 куб метргача бўлган ҳажмдаги оловни тезда ўчиришга ёрдам беради, қурилмаларнинг хизмат муддати – 5 йил.
Лучшая продукция кировских производителей для рынка Узбекистана
"FINFIRE" қурилмалари қайта қувватлаш ва техник хизмат кўрсатишни талаб қилмайди, улардан фойдаланиш эса шу қадар оддийки, ҳатто махсус тайёргарлиги бўлмаган киши ҳам буни уддалай олади. Бундан ташқари, ўт ўчириш кукуни атроф-муҳит, одамлар ва ҳайвонлар учун зарарсиз бўлиб, ўт ўчиргичлар ишга тушганда қарс овозини чиқариб, ёнғин бошланганидан дарак беради.
Қурилмалар кенг қўлланиш доирасига ва ёнғин ўчиришнинг 4 та синфига (А, В, C, E) эга бўлиб, хонадон ва уйлардан тортиб, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва омборхоналар каби ҳар қандай биноларга мосдир.
Барча ўт ўчиргичлар Россия ФВВ ФДБМ БЁҲҚИТИ (Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг Бутунроссия ёнғиндан ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти) “ПОЖТЕСТ” мажбурий сертификатига эга. Компания “Россияда ишлаб чиқарилган” сертификати соҳибидир.

“FINFIRE" маҳсулотлари бутун Россия бўйлаб тақдим этилган. Маркетплейслар ва йирик савдо тармоқлари компаниянинг ҳамкорларидир. Шунингдек, маҳсулотлар Божхона иттифоқи мамлакатлари ва яқин хорижга экспорт қилинади. Умид қиламизки, ўт ўчиргичларимиз Ўзбекистон бозорида ҳам кенг танилиб, талабга эга бўлади”, — дея сўзини якунлади Роман Огородников.

Материал тижорий шартлар асосида эълон қилинди.