Нақшлар тили — умумий мерос садоси: Ўзбекистон ва Озарбайжон кўргазмаси

Тошкентда 23–25 апрель кунлари “Нақшлар тили – умумий мерос садоси” номли Ўзбекистон - Озарбайжон халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
1 / 13

Нақшлар тили — умумий мерос садоси: Ўзбекистон ва Озарбайжон кўргазмаси

2 / 13

3 / 13

4 / 13

5 / 13

6 / 13

7 / 13

8 / 13

"Нақшлар тили — умумий мерос садоси" кўргазмасининг очилиш маросими

9 / 13

10 / 13

"Нақшлар тили — умумий мерос садоси" кўргазмасининг очилиш маросими

11 / 13

"Нақшлар тили — умумий мерос садоси" кўргазмасининг очилиш маросими

12 / 13

"Нақшлар тили — умумий мерос садоси" кўргазмасининг очилиш маросими

13 / 13

"Нақшлар тили — умумий мерос садоси" кўргазмасининг очилиш маросими

Кўргазмани Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази директори Акиф Марифли ва Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов очиб бердилар.
Унда Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳунармандларининг ноёб қўл меҳнати намуналари, анъанавий орнаментлар ва амалий санъат асарлари кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.
Тадбир доирасида “Безакларда кодлашган маданият” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳамда “Орнамент тили” мавзусида амалий мастер-класслар бўлиб ўтди.
Очилиш доирасида маданий дастур тақдим этилиб, “Қорабоғ зафари” рақс ансамбли чиқишлари ҳамда “Хари Булбул” театр труппаси томонидан мусиқий композициялар намойиш этилди.
Тадбир Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази, Ҳунарманд уюшмаси ҳамда Ўзбекистон амалиёт санъати ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ҳамкорлигида ташкил этилган.