Тошкентда вагонлар қандай ишлаб чиқарилади?

"ТЙВҚТЗ" АЖ - йўловчи вагонларини қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича Марказий Осиёда ягона корхона.
Sputnik
Ғилдираклар тақиллаши, купе ва плацкарт вагонларда саёҳатга чиқиш – буларнинг барчаси йўловчилар учун романтика. Sputnik мухбири ушбу вагонлар қандай яратилиши ва таъмирланиши билан танишди.
Тошкентда йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи фаолият юритади. Корхона россиялик ҳамкорлар билан биргаликда иш олиб боради. Заводга ҳатто қўшни мамлакатлардан ҳам поездларни таъмирлаш учун олиб келишади.
Россиянинг ЭП3Д тезюрар электропоезди ҳам энди шу ерда ишлаб чиқарилмоқда. У илк бор Ўзбекистонга 2024 йил охирида келтирилиб, “Тошкент — Чиноркент — Тошкент” йўналишида ишга туширилди. Шундан сўнг яна иккита худди шундай поезд маҳаллий заводда қурилди. Бу поездлардан бири Фарғонага қатнов учун жўнатилди.
Тошкент заводи ўзининг ўқув марказига эга бўлиб, хорижий ҳамкорлар, жумладан, россиялик мутахассислар билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Заводдаги иш жараёни қандай олиб борилиши ҳақида Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.