Норвегия 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлайди

Фойдаланувчилар ёшини текшириш технологик компаниялар зиммасига юклатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Норвегия ҳукумати жума куни 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этади, деб хабар қилмодқа маҳаллий ОАВлар.

"Ушбу қонунни киритишимиздан мақсад — биз болалар болалигича қоладиган болаликни хоҳлаймиз. Ўйин, дўстлик ва кундалик ҳаёт алгоритмлар ва экранлар томонидан ўғирланмаслиги керак", деди Норвегия Бош вазири Ёнас Гар Стöре.

Фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш масъулияти технологик компаниялар зиммасига юклатилди.
Норвегия ёш чекловларини жорий этган биринчи Европа мамлакатларидан бири. Франция, Испания ва Дания ҳам ижтимоий тармоқларда ёш чекловларини жорий этиш режаларини эълон қилишди.
Европа Комиссияси ҳам болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилиш чораларини кўришга содиқлигини эълон қилди. Апрель ойининг ўрталарида у ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёшини текшириш учун иловани тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Туркия ҳам 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқилашини эълон қилган эди.
Австралияда 2025 йил 10 декабридан бошлаб худди шундай қонун кучга кирган. У ерда барча оммавий ижтимоий тармоқлар (Facebook*, Instagram*, Threads, X, YouTube, Snapchat, Reddit, Kick, Twitch ва TikTok) -16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш таъқиқланган. Қоидабузар компаниялар учун $33 млн жарима белгиланган.

*Россиядан тақиқланган Meta* компанияси маҳсулоти