Эмомали Раҳмон Нурек ГЭСида янги агрегатни ишга туширди

Нурек ГEСи Марказий Осиёда энг йирик бўлиб, Тожикистон электр энергиясининг 70 фоизини таъминлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Тожикистон gрезиденти Эмомали Раҳмон Марказий Осиёда энг йирик бўлган Нурек ГEСидаги 7-гидроэлектростанцияни таъмирдан сўнг ишга туширди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
"Тожикистон Президенти Хатлон вилоятига ишчи ташрифи чоғида Нурек ГEСининг таъмирланган еттинчи блокини ишга туширди", дейилади баёнотда.
Нурек ГEСи Тожикистонда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 70% гача қисмини ташкил қилади, унинг қуввати 3000 МВт дан ошади.
Эмомали Рахмон дал старт агрегату Нурекской ГЭС
Таъмирлаш ишлари 2019 йил октябрь ойида бошланган; станцияни модернизация қилиш лойиҳасига мувофиқ, барча блоклар 2032 йилга қадар модернизация қилинади.
Тожикистондаги барча фаолият юритаётган электр станцияларини модернизация қилиш учун хорижий ҳамкорлардан ва давлат бюджетидан 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилмоқда. Бу уларнинг хизмат муддатини яна 70-80 йилга узайтиради.