ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Пайшанба куни Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакетини қабул қилди. Унда ЕИ компанияларига энергетика, ишлаб чиқариш, молия ва логистика соҳаларида фаолият юритаётган қатор компаниялар билан ҳамкорлик қилиш чекланади.
Санкция жорий этилган компаниялар қаторида Ўзбекистонда пахта селлюлозаси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи икки компания ҳам бор. Булар Фарғона пахта селлюлозаси кимё заводи ва “Raw Materials Cellulose” компанияси, дейилади "ЕИ расмий журнали”да.
Шу билан бирга, ЕИнинг олдин жорий этилган Россия нефтини денгиз орқали ташишга тақиқни бекор қилинган, чунки айни дамда ЕИда энергетика инқирози содир бўлмоқда.
Хусусан, Европа Иттифоқи Россия нефть саноатининг бутун занжири бўйлаб, қидирув ва ишлаб чиқаришдан тортиб ёқилғи ташишгача бўлган 36 иштирокчига санкциялар қўллаганини маълум қилди. Санкциялар рўйхатига қўшимча 46 та денгиз кемаси қўшилди ва санкциялар остида бўлган кемаларнинг умумий сони 632 тага етди.
Мурманск, Туапсе портлари ва ҳатто Индонезиядаги Каримун терминали ҳам тақиққа киритилган. Танкерлар савдоси учун мажбурий текширувлар жорий этилди ва Россия суюлтирилган газини ташувчи танкерлар ва музёрар кемалари хизмат кўрсатиш тақиқланди.

Молиявий секторда Европа Иттифоқи 20 та банкка чекловлар қўйди. Май ойи охиридан бошлаб Россия рақамли рубли ва RUBх криптовалютаси билан операциялар тақиқланди. Россия крипто платформаларига ҳам секторал тақиқ жорий этилди.
Европа Иттифоқи 58 та Россия мудофаа саноати компаниясига қарши санкциялар қўлланилгани, яна 60 та компания экспорт назорати остига олингани, жумладан, Хитой, БАА, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Беларусдан келган компаниялар ҳақида хабар берди.
Россияга қайта экспорт қилиш гумони туфайли Европа Иттифоқидан Қирғизистонга электрон бошқариладиган машиналар ва радио ускуналарини экспорт қилиш тақиқланган.
Россияга қайта экспорт қилиш гумони туфайли Европа Иттифоқидан Қирғизистонга электрон бошқариладиган машиналар ва радио ускуналарини экспорт қилиш тақиқланган.
Европа Комиссияси томонидан 360 миллион еврога баҳоланган экспорт чекловлари айрим кимёвий моддалар, каучук, мойлаш материаллари, металлар ва шиша етказиб беришни тақиқлашни ўз ичига олади. Импорт тақиқи хом ашё, металлар ва кимёвий моддаларни ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилди, жами 570 миллион евро.
Россия аммиакини Европа Иттифоқига импорт қилиш учун квота жорий этилмоқда.
Европа Иттифоқи шунингдек, индивидуал шахслар ва ташкилотларга қарши шахсий санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Ўттиз учта шахс ва 83 та ташкилот қўшилди. Ушбу санкциялар Европа Иттифоқидаги барча активларни блокировка қилишни ва саёҳат қилишни тақиқлашни ўз ичига олади. Ҳозирда жами 2800 га яқин шахслар санкция остига киритилган.
Брюссел шунингдек, Россия оммавий ахборот воситалари материалларини тарқатувчи сайтларини ҳам тақиқлашга қарор қилди.
Бошқа чоралар қаторига Россияда Европа компанияларига қарши "асоссиз" суд даъволарини қўзғатаётган россияликларга қарши жарималар, Россияда европаликларнинг киберхавфсизлик хизматларини кўрсатишини тақиқлаш ва Европада олмослар устидан назоратни кучайтириш киради.
Россия бир неча йил олдин Ғарб Россияга нисбатан қўллай бошлаган ва кучайишда давом этаётган санкциялар босимига дош беришини бир неча бор таъкидлаган. Москва Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларнинг муваффақиятсизлигини тан олишга журъати етишмаслигини таъкидлади.