Матбуот маркази

Ўзбекистонлик инвесторларга Иркутскда чорвачилик ерлари ажратиш таклифи кўриб чиқилмоқда

Иркутск вилоятида ўзбекистонлик инвесторлар учун чорвачилик ерлари ажратиш таклифи кўриб чиқилмоқда, шунингдек савдо уйи ва йирик мева-сабзавот базасини очиш режалаштирилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Россиянинг Иркутск вилояти иқтисодий ривожланиш ва саноат вазири Виктор Цишковский иштирокида Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Ўзбекистон ва Иркутск вилояти ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликка бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Вазирнинг айтишича, Иннопром доирасида асосий B2B учрашувлар ўтказилмоқда. Кўргазмада Иркутск вилоятидан қатнашаётган компаниялардан бири Enerpred бўлиб, оғир техника, шунингдек, қутқарув ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари учун гидравлик ускуналар ишлаб чиқаради.
Intopro компанияси эса Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, қуйма поллар ишлаб чиқаради. Компания маҳаллийлаштиришни йўлга қўйган, Ўзбекистонда уларнинг муҳандислар жамоаси ишлаяпти, янги ходимлар ўқитилмоқда ва иш ўринлари яратилмоқда.
Цишковскийнинг таъкидлашича, Севертехнопром компанияси ҳам Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан меморандум имзолаб, аниқ лойиҳалар асосида маҳаллийлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, томонлар савдо айланмасини оширишни мақсад қилган.
Иркутск вилояти Ўзбекистонга асосан ёғоч, алюминий, IT ечимлар ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилади, Ўзбекистондан эса мева-сабзавот, техника, идиш ва қадоқлаш материаллари импорт қилинади.
Унинг сўзларига кўра, Андижон вилояти билан имзоланган келишув доирасида йўл харитаси қабул қилинган. Ҳужжатда аниқ бандлар ва уларни амалга ошириш муддатлари белгиланган. Устувор йўналишлар қаторида Иркутск вилоятида республика Савдо уйини очиш, шунингдек, йирик мева-сабзавот логистика базасини яратиш бор.
Шунингдек, Иркутск вилояти ҳудудида йирик шохли қорамол боқиш учун қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш таклифи ҳам кўриб чиқилмоқда. Режага кўра, бу ерда етиштирилган маҳсулотлар кейинчалик ҳам Иркутск вилояти ва Россия ҳудудига, ҳам Ўзбекистонга етказиб берилиши мумкин. Цишковскийнинг таъкидлашича, ўзбекистонлик инвесторлар бу лойиҳаларга кириб боришга тайёр.
Батафсил — видеомизда.
Унумдор ер ва имтиёзлар: Беларусь ўзбекистонлик тадбиркорларга нималар таклиф қилди