Никита Цветков “Fergana Grand Prix” мусобақасида ғолиб бўлди

Фарғонада 20–21 апрель кунлари ўтган халқаро “Fergana Grand Prix” велопойгасида Никита Светков 141 кмлик 2-босқичда ва умумий ҳисобда биринчи бўлди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Фарғонада велошоссе бўйича халқаро Fergana Grand Prix мусобақаси якунланди. 2-босқичда Ўзбекистон вакили Никита Цветков 141 километрлик масофани 3:25:41 вақт билан босиб ўтиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизати хабар берди.
Икки босқич якунига кўра, Цветков мусобақа умумий ҳисобида ҳам ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни испаниялик Хуан Педро Лосано, учинчи ўринни эса беларуслик Раман Тишков эгаллади.
Турнир 20–21 апрель кунлари Фарғонада ўтказилди ва у UCI тақвимидаги 2.2 тоифали халқаро кўп босқичли шоссе пойгаси ҳисобланади. Мусобақанинг 1-босқичида Хуан Педро Лосано ғолиб чиққан, Цветков эса иккинчи бўлган эди.
Фарғонадаги мусобақаларда Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан 150 га яқин спортчи қатнашди. Эркаклар беллашуви билан бирга Grand Prix Fergana Ladies пойгаси ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон велотрекчилари Осиё чемпионатида 1 та олтин ва яна 3 медаль қўлга киритди