Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков: Россия ва Украина ўртасидаги тортишув саноқли километрларда қолган

Дмитрий Песков Россия ва Украина ўртасидаги ҳудудий тортишув “саноқли километрлар”га бориб тақалганини айтди. У, шунингдек, Пасха сулҳидан кейин ҳам махсус операция давом этишини билдирди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россия ва Украина ўртасидаги ҳудудий ихтилофлар саноқли километрларга бориб тақалади. Бу ҳақда Россия президенинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Вести” журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинларига Донецк Халқ Республикасининг яна тахминан 17–18 фоизини эгаллаш қолган ва бу маъмурий чегараларга чиқишни англатади.
Шунингдек, Дмитрий Песковнинг айтишича, махсус ҳарбий операция Пасха сулҳи муддати тугагандан сўнг ҳам давом этади ва Украинадаги можаро фақат Владимир Зеленский “тегишли қарорлар”ни қабул қилган тақдирдагина тинч йўналишга ўтиши мумкин.
“Россия муваққат сулҳни эмас, балки мустаҳкам ва барқарор тинчликни истайди. Бундай тинчлик бугуннинг ўзида ҳам бошланиши мумкин”, — деди Песков “Вести” мухбири Павел Зарубинга берган интервьюсида.
Шу билан бирга, Песков Пасха сулҳини Россия президенти Владимир Путин томонидан қабул қилинган гуманитар хусусиятга эга қарор деб атади. Унинг таъкидлашича, бу қадам православ Пасха байрами муносабати билан қабул қилинган, аммо Россия ҳарбийлари эҳтимолий провокацияларга тайёр туриши керак.
Песков яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратди: унинг айтишича, ҳатто Россия қўшинлари Донбасснинг маъмурий чегараларига чиққан тақдирда ҳам, музокаралар босқичи осон кечмайди. Кремль вакилининг фикрича, бундай музокаралар жуда мураккаб, синчиклаб олиб бориладиган ва тез якунланмайдиган жараён бўлади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский ракеталар танқислигини, Подоляк Украина ҳудудлари қайтмаслигини тан олди