ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бухоро халқаро аэропортида меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Қозоғистон президенти шарафига аэропортда миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради.
Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказадилар. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқа тадбирлар режалаштирилган.