Сибирь дарёлари оқимини МОга буриш сув муаммосини ҳал қила оладими — Россия олими жавоби

Қайд этилишича, МО бўйича айрим прогнозларга кўра, сув ресурслари эҳтиёжни қоплашга етарли бўлмай қолиши мумкин, айрим Сибирь дарёлари оқимини йўналтириш эса муаммони қисман ҳал қилиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Сибирь дарёлари оқимининг бир қисмини сувга бой ҳудудлардан сув танқис минтақаларга йўналтириш Марказий Осиё, Россиянинг жанубий ҳудудлари, Россияда “янги ҳудудлар” деб аталувчи ҳудудлар ҳамда Қрим учун назарий жиҳатдан долзарб ечимлардан бири бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Сув муаммолари институти бош илмий ходими ва лаборатория мудири, техника фанлари доктори Михаил Болгов РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.

Олимнинг таъкидлашича, айрим ҳудудларда саноат ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари маҳаллий табиий сув манбалари имкониятидан ошиб кетмоқда. Шу боис бундай минтақаларда қўшимча сув манбаига эҳтиёж пайдо бўлмоқда.

Болговнинг қайд этишича, Марказий Осиё бўйича мавжуд айрим прогнозларга кўра минтақадаги давлатлар мавжуд сув ресурслари эҳтиёжни қоплашга етарли бўлмай қолиши мумкин.
У, шунингдек, Россия назоратидаги айрим янги ҳудудлар ва Қримда ҳам сув ресурслари етишмаслиги сақланиб қолаётганини, Украина томонидан келаётган сув ҳажми эса камлигини айтган.
Назарий жиҳатдан, айтиб ўтилган ҳудудларнинг сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларнинг бир қисми сувга бой ҳудудлардан оқимларни ўтказиш орқали ҳал қилиниши мумкин, дея хулоса қилди Болгов.

Маълумот учун, СССРда 1960-йиллар охиридан Сибирь дарёлари оқимининг бир қисмини Марказий Осиё томон йўналтириш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бироқ 1986 йилда кенг кўламли экологик баҳолаш ва олимлар эътирозларидан сўнг бу ташаббус тўхтатилган.

Шу билан бирга, ўша даврда тўпланган ноёб гидрологик маълумотлар ҳозиргача иқлим ўзгаришлари ва сув ресурсларини баҳолашда қўлланиб келмоқда.

Сибирь дарёларини Марказий Осиёга буриш лойиҳасини тиклаш мумкинми — эксперт жавоби