Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳафта давомида еттита аҳоли пунктини назоратга олди

Сўнгги 24 соат ичида, Россия ҳудудидаги фуқаролик нишонларига қилинган Украина террористик ҳужумлари натижасида 4 киши қурбон бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Россия Қуроли кучлари ўтган тунда Украина ҳарбий саноат корхоналарига қарши жавоб зарбаси берди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
"Россия ҳудудидаги фуқаролик нишонларига қилинган <...> террористик ҳужумларга <...> жавобан, Украина Қуролли Кучлари томонидан фойдаланиладиган Украина ҳарбий-саноат ва энергетика объектларига ҳаво ва ер усти узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ва учувчисиз аппаратлар ёрдамида гуруҳли зарба берилди", - дейилади хабарда.
Россия Қуролли Кучлари гуруҳларининг тактик авиацияси, ҳужумкор дронлари, ракета қўшинлари ва артиллерияси ҳарбий аэродром инфратузилмасига, шунингдек, 142 та туманда Украина қуролли кучлари ва хорижий ёлланма аскарлар учун вақтинчалик жойлаштириш пунктларига зарар етказди. Ҳужум мақсадларига эришилди. Барча белгиланган объектларга таъсир кўрсатилди.
Сўнгги 24 соат ичида, Россия ҳудудидаги фуқаролик нишонларига қилинган Украина террористик ҳужумлари натижасида 4 киши қурбон бўлди.
Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 1160 нафар ҳарбий хизматчиларни, 23та танк ва бошқа зирҳли жанговар қуроллар, 21та дала артиллерия қуроллари, 2та ёппасига ўт очиш реактив тизими, 91та ҳарбий автомобил ва 308та учувчисиз аппаратни ташкил қилди.
Ўтган ҳафта давомида Россия Қуролли кучлари махсус операция ҳудудида еттита аҳоли пунктини назорат остига олди.

Хусусан, Суми вилоятидаги Мала Корчакивка, Харков вилоятидаги Верхняя Писаревка, Ковшаровка ва Новоосиново, Запороже вилоятидаги Луговское ва Бойкове, ДХРдаги Брусивка аҳоли пунктлари устидан назорат ўрнатди.

Ундан ташқари "Ғарб" кучлар бўлинмалари Луганск Халқ Республикасини тўлиқ озод қилишди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина йўқотишлари 671 та самолёт, 284 та вертолёт, 131 025 та учувчисиз учиш аппаратлар, 653 та зенит-ракета тизимлари, 28 687 та танк ва бошқа зирҳли жанговар транспорт воситалари, 1696 та ёппасига ўт очиш тизими жанговар машиналари, 34 276 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, 58 596 та махсус ҳарбий транспорт воситаларидан маҳрум бўлди.