ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Шимолий Атлантика блоки "олтин миллиард" манфаатларини куч билан таъминлаш воситаси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда, деб ёзди Россия Ташқи ишлар вазирлиги.
"Иттифоқнинг бутун дунё бўйлаб ҳарбий саргузаштлари доимо беқарорлик, тартибсизлик, кўп сонли тинч аҳолининг қурбон бўлишига ва ҳалокатли оқибатларга олиб келди. НАТОнинг Югославия, Ироқ, Ливия, Афғонистон, Сурия ва Украинадаги ҳаракатлари бунга мисол бўлиши мумкин" - дейилади ТИВ баёнотида.
НАТОнинг 77 йиллиги нишонланаётан кунда альянсда беқарорлик ҳукм сурмоқда. Хусусан ташкилотнинг асосий молиявий ва ҳарбий кучи бўлган АҚШ томонидан сўнги кунларда бир неча бор ундан чиқишини эҳтимолини кўриб чиқаётганини айтилди. Бунга НАТОдаги иттифоқчилар томонидан АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳарбий операциясини қўллаб-қувватламаганлиги сабаб бўлмоқда.
Инқироз сабаби - "совуқ уруш" вақтида мудофаа альянси бўлган ташкилотнинг ҳужум бирлашмасига айланиши, деб таъкидлади Россия Думаси депутати Леонид Слуцкий.
“Бир вақтлар мудофаа блоки сифатида ташкил этилган Шимолий Атлантика неоколониализм тамойилларига асосланган коллектив Ғарб мамлакатларининг агрессив ва ҳужумкор бирлашмасига айланди. "Югославия, Ироқ, Ливия ва Суриядаги режимларни ўзгартиришга қаратилган ҳарбий кампаниялар, Украинадаги давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаш ва неонацист режимининг ҳокимият тепасига келиши - булар НАТОнинг яқин тарихидаги қонли босқичлар бўлиб, миллионлаб одамларнинг ўлимига ва ҳаётларининг барбод бўлишига олиб келди", - деди депутат.