ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Эрон диний уламолари Али Хоманаийнинг атом бомба яратмаслик ҳақидаги фатвосини қайта кўриб чиқишга рухсат сўраб мурожаатнома юборди.
Унда айтилишига кўра, олдинги фатво қабул қилинган вақтда ўша даврнинг шароитлдари ҳисобга олинган ва у фатво "Исломнинг тинчлик, адолат ва оммавий қирғин қуролларини тақиқлашга бўлган чуқур садоқатининг намоён бўлишига айланди ва халқаро миқёсда Ислом тизимининг ғурури рамзи сифатида тан олинган".
Лекин бугунги кунда мисли кўрилмаган ўзгаришлар содир бўлган ва улар Ислом Республикасининг яхлитлигига таҳдид солмоқда ва шу сабаблан аввалги фатволарни қайта кўриб чиқиш мумкин ва зарур.

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Шу билан бирга Эрон уламолари "олдиндан ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини ва чуқур ўрганиш ва ташвиш руҳи билан буни Оятуллоҳга эслатиб ўтмоқчи эканликларини қайд этишган.
"Олий Раҳбардан кутилган аниқлик ва чуқурлик билан, сиз ушбу муҳим ва стратегик масала бўйича ижтиҳод қилишингиз ва Умматнинг раҳбарлиги ва Ислом инқилобини ҳимоя қилиш учун ўзингизнинг тўғри фикрингизни эълон қилишингиз мумкин", - дейилади мурожаатномада.

Мурожаатнома Қум, Машҳад, Исфаҳон ва Ховозанинг бошқа марказларидаги диний таълим муассасаларидан бир гуруҳ ҳурматли олимлар, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб ўқитувчилар ва тадқиқотчилар номидан йўлланган.