Челябинск-Москва йўловчи поезди изидан чиқиб кетди

Уляновск вилоятида поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 24 киши жароҳат олди - Соғлиқни сақшлаш вазирлиги.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг ёрдамчиси Алексей Кузнетсовнинг сўзларига кўра, Уляновск вилоятида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 24 киши жароҳат олди.
"Йигирма тўрт нафар жароҳатланган, жумладан, тўрт нафар бола, воқеа жойидан минтақадаги касалхоналарга эвакуация қилинмоқда. Жиддий жароҳатлар йўқ; уларнинг барчаси дастлаб ўртача ва енгил аҳволда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Федерал офатлар тиббиёти маркази жабрланганларга тиббий ёрдамни мувофиқлаштирмоқда", деди у.
Бахтсиз ҳодиса жума куни Москва вақти билан соат 6:26 да Уляновск вилоятидаги Бряндино станцияси яқинида содир бўлди. Челябинскдан Москвага кетаётган 302-сонли поезднинг еттита вагони рельсдан чиқиб кетди.

Поездда 412 киши бўлган. Барча йўловчилар, жумладан, 65 нафар бола эвакуация қилинди. Йўловчилар орасида Челябинск вилоятидан етти нафар ёш қиличбоз ҳам бор эди, улар хавфсиз.
Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодисага сабаб рельс синиши бўлган. Воқеа тафсилотлари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
Тергов қўмитаси йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун иш қўзғатди. Воқеа жойига қутқарувчилар, тиббиёт ходимлари, терговчилар ва суд-тиббий экспертлари етиб келишди.
Уляновск, Бугулма, Сизран ва Рузаевкадан махсус поездлар, шунингдек, енгил вагонлар ҳам оқибатларни бартараф этиш учун юборилди. Прокуратура ҳодиса сабабини аниқлаш учун тергов бошлади.