Тадбиркорлар ҳамкорлик қилиш мақсадида Беларусдаги чорвачилик объектларини кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон тадбиркорларидан иборат делегация Витебск вилоятида бўлиб, чорвачилик соҳасида сармоя киритиш ва ҳамкорлик учун мақбул мажмуаларни ўрганмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистон тадбиркорларидан иборат делегация Беларуснинг Витебск вилоятида бўлиб, ҳудуднинг чорвачилик соҳасидаги имкониятларини жойида ўрганмоқда. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида делегация Ушачск, Миори, Браслав ва Шумилинский туманларида жойлашган қарийб 10 та замонавий чорвачилик мажмуаси фаолияти билан танишди. Жойларда ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳамда инвестиция салоҳияти атрофлича кўриб чиқилди.
Предприниматели изучают потенциал животноводства в Витебской области
Тадбиркорларга туман ижроия қўмиталари раҳбарлари ҳамроҳлик қилиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан тезкор тушунтиришлар ва амалий таклифлар бермоқда.
Ташриф якунида делегация аъзолари сармоя киритиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун энг мақбул деб топилган мажмуаларни танлаб олади. Шундан сўнг Витебск вилояти ижроия қўмитаси билан биргаликда аниқ инвестиция ва ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий қадамлар белгиланади.
Унумдор ер ва имтиёзлар: Беларусь ўзбекистонлик тадбиркорларга нималар таклиф қилди