ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Суми вилоятидаги Малая Корчаковка аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, душманни Малая Корчаковкадан сиқиб чиқариш 44-армия корпусининг 30-мотоўқчи полки бўлинмаларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида амалга оширилди.
Қайд этилишича, дастлаб дрончилар ва артиллериячилар украиналик харбийларнинг ўт очиш нуқталари ҳамда захираларига зарба берган. Шундан сўнг ҳужумчи бўлинмалар қишлоққа кириб, у ерда мустаҳкамланиб олган ва барча бинолар ҳамда ертўлаларни тозалаган.