ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг “Ғарб” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Луганск Халқ Республикасини озод қилишни якунлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, “Ғарб” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Харьков вилоятининг Грушевка, Гусинка, Маяк, Моначиновка, Нечволодовка, Паламаревка ва Просянка аҳоли пунктлари, шунингдек, ДНРнинг Красний Лиман ва Яцковка ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг бешта механизациялашган бригадаси, Бош штаб қўриқлаш бригадаси ҳамда иккита ҳудудий мудофаа бригадасининг шахсий таркиби ва техникасига талофат етказди.
Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Харьков вилоятининг Юқори Писаревка аҳоли пункти устидан назорат ўрнатган.
“Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари эса қатъий ҳаракатлар натижасида Запорожье вилоятининг Бойково аҳоли пунктини озод қилган.
“Днепр” қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари тактик вазиятни яхшилаб, Запорожье вилоятининг Григоровка ва Орехов аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг тоғ-ҳужум ва ҳудудий мудофаа бригадалари шахсий таркиби ҳамда техникасига зарба берган.
Бундан ташқари, “Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари олдинги чизиқда вазиятни яхшилаган бўлса, “Жанубий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари анча қулай марра ва позицияларни эгаллаган. Россия Мудофаа вазирлиги бу натижаларни турли йўналишлардаги жанг ҳаракатларининг кунлик якунлари сифатида келтирган.