ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Шарқ сеҳри: Ўзбекистон ва Россия янги сайёҳлик мавсумини очмоқда” мавзусида Тошкент–Москва видеокўприги бўлиб ўтади.
Тадбир 1 апрель куни Ўзбекистон вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Тошкентдаги иштирокчи:
Ўзбекистон Туризм қўмитаси Маркетинг сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз Миржалилов.
Москвадаги иштирокчи:
Россия туроператорлари ассоциациясининг (АТОР) халқаро туризм бўйича вице-президенти Артур Мурадян.
Тадбир янги сайёҳлик мавсуми бошланиши ҳамда Ўзбекистон делегациясининг Москвадаги MITT халқаро кўргазмасида иштироки якунларига бағишланади. Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказилган.
Маърузачилар икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлик алмашинувининг ҳозирги динамикаси, сайёҳлар оқимини кўпайтириш истиқболлари, авиақатновлар ва қўшма сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, икки мамлакат туроператорлари ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари, янги туристик маҳсулотларни илгари суриш, туризмни ривожлантириш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашда халқаро кўргазмалар ҳамда тармоқ майдончаларининг ўрни ҳақида ҳам сўз юритилади.
Яқин Шарқдаги вазиятнинг сайёҳлар оқими, логистика ва йўналиш танловига таъсири ҳам алоҳида кўриб чиқилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев