Тошкентда нарда бўйича Asian Grand Prix бўлиб ўтмоқда - фото

Бу 500 000 долларлик рекорд соврин жамғармасига эга бўлган тарихда энг йирик мусобақадир.
Sputnik
Тошкентда 23–29 март кунлари нарда бўйича Asian Grand Prix халқаро турнири ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақа қисқа вақт ичида дунёдаги энг йирик турнир сифатида тарихга кирди.
Турнирда қарийб 50 та давлатдан 500 нафарга яқин ўйинчи иштирок этмоқда. Улар орасида дунёнинг етакчи усталари ҳам бор. Мусобақа юқори даражада ташкил этилган бўлиб, 180 та ўйин столида беллашувлар ўтказилмоқда, шунингдек, 24 нафар халқаро ҳакам адолатли баҳолашни таъминламоқда.
1 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

2 / 12

Халқаро нарда федерацияси президенти Умар Кремлёв турнир иштирокчиларини табриклади

3 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

4 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

5 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

6 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

7 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

8 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

9 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

10 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

11 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

12 / 12

Тошкентда нарда бўйича Осиё Гран При мусобақаси

Тадбир Халқаро нарда федерацияси (IBF) томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг соврин жамғармаси 500 000 АҚШ долларини ташкил этади. Бу кўрсаткич аввалги турнирларга нисбатан бир неча баробар юқори бўлиб, мусобақанинг аҳамиятини янада оширмоқда.
Турнир дастури жуда бой: қисқа ва узун нарда, блиц ўйинлар, жамоавий ва жуфтлик баҳслари, аёллар ўртасидаги мусобақалар ҳамда бошқа йўналишлар қамраб олинган. Жами 12 та дисциплина бўйича беллашувлар ўтказилаётгани ҳам рекорд натижа ҳисобланади.
Халқаро нарда федерацияси президенти Умар Кремлёв турнир иштирокчиларини видеомурожаат орқали табриклаб, барчага омад тилади. Ушбу мусобақа нард ўйинини янада оммалаштириш ва унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

“Asian Grand Prix — бу нафақат мусобақа, балки нарда ўйинини янги босқичга олиб чиқадиган тарихий воқеликдир.”

Айниқса, Россия делегацияси энг кўп иштирокчилар билан қатнашмоқда — 140 нафар ўйинчи, жумладан миллий терма жамоанинг 36 аъзоси мусобақада иштирок этмоқда.
Тошкентда ўтаётган ушбу нуфузли турнир нафақат спорт мусобақаси, балки турли мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамловчи муҳим майдонга айланмоқда.