Қизиқарли янгиликлар қандай яратилади: Тошкентда SputnikPro маҳорат дарси бўлиб ўтди

Дарсдан сўнг талабалар ахборот агентлигида янгиликлар қандай яратилиши ҳақида тушунчага эга бўлишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган SputnikPro маҳорат дарсида қизиқарли янгиликларни яратиш муҳокама қилинди.
Уни PR, маркетинг ва медиа соҳасида 20 йиллик тажрибага эга бўлган мутахассис Алиса Белановская олиб борди. Унинг сўзларига кўра, муваффақият калити – шунчаки янгиликни етказиш эмас, балки уни журналистлар ва аудитория учун қизиқарли тарзда тақдим этишдир.
“Мақсадимиз – одамлар “Нима учун бундай?”, деб савол беришга эришиш”, – дея тушунтиради спикер.
Маҳорат дарсидан сўнг талабалар спикер билан суҳбатлашиб, ўз саволларини беришди.
Талабалар фикрига кўра, маҳорат джарси қизиқарли бўлган ва улар кўплаб янги нарсаларни билиб олишган. Шунингдек Sputnik ахборот агентлигида янгиликлар қандай яратилиши ҳақида тушунчага эга бўлишган.

Батафсил Sputnik Ўзбекистон лавҳасида томоша қилинг.