Ўзбекистон ва ЕОИИ

Мамлакатларнинг ЕОИИ билан ҳамкорликка қизиқиши ортиб боради – Мишустин

Россия бош вазири конструктив иш олиб борадиган дўстона давлатлар билан ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни давом эттириш муҳим эканини қайд этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Мамлакатларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик қилишга бўлган қизиқиши ортиб боради. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида маълум қилди.

“Иттифоқнинг муҳим устувор йўналишларидан бири ташқи контурда ҳамкорликни ривожлантиришдир. Ўтган йил бу борада самарали бўлди. Индонезия, Мўғулистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан тегишли эркин савдо битимлари тузилди. Ишончим комилки, иттифоқ билан ҳамкорликка қизиқиш кучаяди. Ва конструктив иш олиб борадиган дўстона давлатлар билан ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни давом эттириш муҳимдир”, - деди Россия ҳукумати раиси.

Унинг эслатишича, 2025 йил охирида “Евроосиё иқтисодий йўли” декларациясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган.
"Бизнинг ҳукуматларимиз олдида унинг амалий бажарилишини таъминлаш вазифаси турибди. Бу миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва иттифоқ мамлакатларининг барча фуқароларининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун янада кўпроқ имкониятлар очади”, - дея қўшимча қилди Мишустин.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон-ЕОИИ: Арипов ҳамкорликнинг 5 та йўналишини белгилади