“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма Тошкентда очилди

Тошкент Фотосуратлар уйида Николай Рерихнинг Марказий Осиё экспедициясига бағишланган “Осиё юраги” фотокўргазмаси очилиб, ноёб тарихий ва бадиий асарлар жамоатчиликка тақдим этилди.
Sputnik
Тошкент Фотосуратлар уйида буюк рассом ва тадқиқотчи Николай Рерихнинг Марказий Осиёга қилган машҳур экспедициясининг 100 йиллигига бағишланган “Осиё юраги” номли фотокўргазма очилди.
“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма
Мазкур кўргазма Халқаро Рерихлар маркази (Москва), Тошкент Рерихлар жамияти, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этилди.
“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма
“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма
Кўргазма экспозициясида Халқаро Рерихлар маркази архивига мансуб ноёб тарихий фотосуратлар, Рерихнинг Марказий Осиё бўйлаб амалга оширган экспедициясига оид асарлар репродукциялари ҳамда замонавий фотограф ва сайёҳ Сергей Шеховцев томонидан олинган манзаралар ўрин олган.
“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма
“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма
Маълумки, Николай Рерихнинг 1924–1928 йиллардаги Марказий Осиё экспедицияси илмий ва маданий аҳамияти жиҳатидан ўзига хос ўрин тутади. Экспедиция Ҳимолай тоғларидан тортиб, Хитой, Мўғулистон ва Тибет ҳудудларигача бўлган кенг маконларни қамраб олган бўлиб, умумий масофаси 25 минг километрдан зиёдни ташкил этган. Сафар давомида археологик, этнографик ва бадиий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлган материаллар тўпланган.
“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма

“Гўзаллик ва билим — инсониятни бирлаштирадиган энг содда ва энг кучли тилдир.”

“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма
“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма
Кўргазмада шунингдек, Рерихнинг “Осиё юраги” ҳақидаги фалсафий қарашлари ҳам акс эттирилган. У ўз асарларида турли халқлар маданияти ўртасидаги ўхшашликлар, маънавий бирлик ва ўзаро англаш ғояларини илгари сурган.
“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма
“Осиё юраги”: Рерих экспедициясига бағишланган ноёб фотокўргазма
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мазкур кўргазма нафақат тарихий экспедиция хотираси, балки бугунги кунда ҳам долзарб бўлган маданий мулоқот ва инсоний қадриятларнинг аҳамиятини ёритади.