Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Ўзбекистон гимнастикачиларининг "ГРАН-ПРИ. Алина Кабаева номидаги Чемпионлар кубоги" халқаро турниридаги муваффақиятли иштирокига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда гимнастикачилар Наталья Усова, Джураева Ёсина, Ҳакимова Диана ҳамда мураббий Майя Филиппова иштирок этди.
Иштирокчилар турнирдан олган таассуротлари билан ўртоқлашиб, мусобақаларга тайёргарлик жараёни ва мавсум учун келгуси режалари ҳақида сўзлаб беришди.
Эслатиб ўтамиз, 14-15 март кунлари Санкт-Петербург шаҳрида дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган энг кучли спортчи қизлар иштирокида мусобақалар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон вакилалари юқори натижаларни қайд этиб, гуруҳ машқларида бешта тўп билан финалда кумуш медаль, шунингдек, учта ҳалқа ва икки жуфт булава билан машқда бронза медални қўлга киритди. Бундан ташқари, Наталья Усова кўпкурашда бронза совриндори бўлди.
Тўлиқ видеога ҳавола