Европа сиёсати уруш тарғиботида қурилмоқда – Медведчук

Унинг айтишича, Европа сиёсати маданиятини, жумладан, чекланганлик, жон талашиш, неонацизмга алмаштириб қўйишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Европа аввалги принциплари ва ўзлигидан воз кечиб, ўз сиёсатини уруш тарғиботи асосида қурмоқда. Бундай фикрни “Бошқа Украина” ҳаракати раҳбари, “Мухолифат платформаси — ҳаёт учун” партиясининг собиқ етакчиси Виктор Медведчук билдирди.

“Бугунги Европа сиёсати фақат уруш тарғиботи ва Ғарб гегемониясида турибди ва ўзининг илгариги принципларини батамом унутди”, - дея ёзди у ҳаракат сайтида чоп қилинган ўзининг мақоласида.

Сиёсатчининг билдиришича, улуғлик васвасаси жазаваси Европа сиёсатининг қонли масхарабоз Владимир Зеленский олдида хўрланишига олиб келган.
Медведчук Россия президенти Владимир Путин “Киев ҳар қандай тажовузкор сиёсат юритмасин, ЕИ украинларга чексиз ёрдам – ҳам қурол-яроғ билан, ҳам пул билан ёрдам кўрсатаётганини қайд этганини” эслатди.
Унинг таъкидлашича, шу тариқа, Европа сиёсати маданияти йўқ бўлган.

“Уни чекланганлик, жон талашиш, неонацизм, одамсевмаслик, жанговар ҳайқириқлар, суюклар устидаги рақслар ва сиёсий қонхўрликка алмаштириб қўйишди”, - дея хулоса қилди сиёсатчи.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский мантиғига кўра, Россия чегаралари Украина ғарбигача етиб бориши мумкин—Медведчук