Ўзбекистон ва Тожикистон университетлари орасида ҳамкорлик кучайтирилади

Имзоланган ҳужжатлар икки давлат етакчи олий таълим ташкилотлари орасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон университетлари орасида 60га яқин ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. Бу ҳақида Олий таълим вазирлиги хабар қилмоқда.
Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг III форумида икки мамлакат университетлари ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни назарда тутувчи қатор ҳужжатлар имзоланди.
Хусусан, олийгоҳлар ўртасида талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, академик мобиллик дастурларини амалга ошириш, халқаро конференциялар ва илмий анжуманларни биргаликда ташкил этиш каби масалаларни қамраб олади.
Форум давомида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, илмий тадқиқотларни биргаликда амалга ошириш ҳамда академик мобилликни кенгайтиришга қаратилган 60 дан ортиқ шартнома, келишув ва меморандумлар қабул қилинди.
Форум ректоров Таджикистана и Узбекистана в Душанбе