ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Наврўз байрами ва Рўза ҳайити арафасида “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Олдинроқ 13-14 март кунлари умумхалқ ҳашари ўтказиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинган эди.
Ҳашарда ҳар бир ташкилот, корхона, вазирлик ва давлат муассасалари, маҳаллалар, мактаблар, ёшлар уюшмалари қатнашмоқда.
Кун давомида шаҳар кўчалари, корхона ташкилотлар атрофлари, маҳалла кўчалари, қабристонлар ва бошқа жойлар тозаланиб чиройли ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари таъмирланиб, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатиш режалаштирилган.
Ундан ташқари хайрия ҳашари давомида маҳаллаларнинг ички кўчалари ва қабристонлар атрофига 4,5 миллиондан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ҳам режалаштирилган.