ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро фонида ўз фуқароларини ушбу ҳудуддан қайтаришда давом этмоқда, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги.
28 февралдан 7 март эрталаб соат 10:00 ҳолатига кўра, Мадина ва Жидда аэропортларидан 63 та парвозлар бажарилиб бунда 13 543 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди. Дубай аэропортидан эса 9 та парвоз амалга оширилиб 1401 та фуқаро олиб келинди, дейилади хабарда.
Ҳарбий ҳаракатлар туфайли Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар, Исроил давлатларининг ҳаво ҳудуди парвозлар учун ёпиқлигича қолмоқда.
Хорижий авиакомпаниялар Fly Nas (5 та) Жидда – Тошкент, Жидда – Наманган ва Fly Dubai (3 та) Дубай – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириб умумий ҳисобда 1 365 та йўловчилар келтирилди. Улардан 990 нафари Ўзбекистон фуқаролари.
"Ўзавиация" агентлигида 24/7 режимда ШТАБ ҳамда Call-маркази (78 120-00-72; 71 200-07-65), Ташқи ишлар вазирлигида 24/7 режимда ишлайдиган Call-маркази (97 136-51-51) фаолият юритмоқда.
Айни вақтда Қатар ҳудудида қолган фуқароларимизни Саудиянинг Риёз аэропорти орқали олиб чиқиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.