АҚШ раҳбарияти Эронга ҳужумни “Муқаддас уруш” деб тушунтирмоқда

Христиан-сионистлар ҳаракати АҚШда 10 миллиондан кўпроқ аъзога эга. Трамп маъмурияти орасида улар айниқса кўп.
Sputnik
Кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Анкориж руҳи” тобопа йўқолиб бораётганини айтди. Бу Исроил томонидан АҚШ кўмагида бошланган Эронга қарши уруш билан бевосита боғлиқлигини кам одам билади.
Бугун Ғарб манбалари АҚШ армиясида содир бўлган жанжални фаол муҳокама қилмоқда: америка ҳарбий хизматчилардан Ҳарбий Диний Эркинлик Жамғармасига (MRFF) юзлаб шикоятлар келиб тушган. Уларда АҚШ мудофаа вазири Хегсет лавозимидаги дастлабки кунларидан бошлаб ҳарбийлар орасида тажовузкор диний тарғиботнинг кескин ошганлиги ҳақида даъво қилинмоқда. Шикоятларга кўра, аскарлар миясини ювиб, "Эронга ҳужум Муқаддас Китоб томонидан тасдиқланган ва Илоҳий режанинг бир қисми" деб тушунтирилмоқда. Президент Доналд Трампнинг ўзи эса Исо Масиҳ томонидан Армагеддон (Қиёмат-қойим жанги) бошлаш учун йўналтирилгани даъво қилинмоқда.
АҚШ уруш вазири Пит Хегсетнинг ўзи бироз олдин салибчилар шиорлари туширилган татуировкалари учун масхара қилинган эди. Хегсет ақлдан озган ёки бирор ғайриоддий оқимга мансуб диний фанатик эмас. Сўнгги хабарларга кўра, у ҳам, Трампнинг яқин доирасидаги бир қатор шахслар ҳам Қўшма Штатларда ўн миллиондан ортиқ аъзолари бўлган христиан-сионист ҳаракати издошларидан.
Бу ҳаракатнинг (секта деса ҳам бўлади) асосий тамойилларидан бири шуки — масиҳийлар яҳудийларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериши керак. Бу ишни Худо уларга Муқаддас Китобда буюрган: Исроил душманларини мағлуб этиши, уларни ўз юртидан қувиб чиқариши ва Учинчи Маъбадни қайта қуриши керак. Яҳудийлар учун кейинги устувор вазифа танланган халқ учун абадий шоҳликни ўрнатадиган Довуд авлодидан Масиҳнинг (Машиаҳ) келишидир. Протестант сионистлар учун яҳудийлар томонидан Маъбад қурилиши Буюк Мусибат билан бошланади, ундан кейин Масиҳ қайтиб келади.
2018 йилда, Хегсет Fox News бошловчиси бўлганида, у Қуддусдаги конференцияда Маъбад тоғидаги мусулмонларнинг муқаддас жойларини вайрон қилиш ва Учинчи Маъбадни қуришга чақирди, ҳатто исроилликларни ҳаракат қилишга чақирди: “энди Вашингтонда уларни қўллаб-қувватлайдиган ҳақиқий диндорлар бор”, деган эди у ўшанда.
Бу ҳаракатнинг яна бир таниқли вакили - Оқ Уйда кучли таъсирга эга бўлган ва у ерда бутун бошли "Иймон идораси"ни бошқарадиган ўз номи билан аталган протестант черковининг раҳбари Паула Уайт. У шахсан "Иброҳим келишувлари"ни ишлаб чиқиш ва якунлашда, АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчиришда, Голан тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олишда, “антисионизм”ни антисемитизм шакли сифатида тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолашда фаол роль ўйнаган.
Тасодифан (аслида ундай эмас), Исроилнинг ҳозирги ҳукмрон элиталари ҳам жангари диний қанотга мансуб ва унинг ҳозирги амалдорларининг кўпчилиги 1940 йилларда Учинчи ибодатхонанинг потенциал жойида жойлашган Ал-Ақсо масжидини портлатишга уринган "Брит ха-бирионим" (Исёнчилар уюшмаси) аъзолари эди. Энди улар ўзларининг қадимги душманлари – ва уларнинг диний башоратларини амалга оширишига тўсқинлик қилаётган Эронни йўқ қилиш режасини босқичма-босқич амалга оширмоқдалар.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Паула Уайтнинг яқин дўсти очиқчасига "Масиҳ даври келди" ва Исроил энди ўзининг "Муқаддас Китобдаги душманини" йўқ қилиши кераклигини эълон қилди.
Юқорида айтилганларнинг барчасини кимдир "Сион оқсоқолларининг баённомалари" мухлислари ва қора мушукни кўриб чап елкасидан уч марта тупурадиган, ялтироқ фольга шапкача кийиб юрадиган фитна назариётчиларининг галлюцинациялари бўлиши мумкин дейиши мумкин.
Аммо 2024 йил август ойида Исроилнинг Haaretz нашри "Ўнг қанот ҳокимиятга келганидан сўнг Маъбадни қайта қуришга жиддий ёндашмоқда" сарлавҳали мақола чоп этди, унда очиқчасига айтилган эди: келажакдаги Маъбад учун батафсил режа тайёрлангани, ҳатто руҳонийларнинг либослари тикилгани ва маросим буюмлари аллақачон тайёрлангани батафсил айтиб ўтилган.