Матбуот маркази

Экспертлар Яқин Шарқдаги инқироз ва унинг Марказий Осиёга таъсирини муҳокама қилди - видео

Тадбирда экспертлар Яқин Шарқдаги инқирознинг Марказий Осиё мамлакатларига таъсири ва минтақавий хавфсизлик истиқболларини муҳокама қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Яқин Шарқдаги инқироз ва Тинчлик кенгаши: Марказий Осиё мамлакатларига таъсири” мавзусида Москва–Остона–Тошкент видеокўприги бўлиб ўтди.
Тадбирда қуйидаги экспертлар иштирок этди:
Москвада — М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Осиё ва Африка мамлакатлари институти директори Алексей Маслов;
Тошкентда — “Ma’no” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев;
Остонада — Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори Акимжан Арупов.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга зарба берган эди. Эрон эса Исроил ҳудудига ҳамда АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига жавоб зарбалари бермоқда.

Экспертлар минтақавий хавфсизлик истиқболлари, халқаро мулоқот форматлари ва Яқин Шарқдаги инқирознинг Марказий Осиё давлатларининг сиёсий, иқтисодий ҳамда транспорт-логистика соҳаларига таъсирини муҳокама қилди.

Шунингдек, алоҳида эътибор минтақа мамлакатларининг тинчлик ташаббуслари доирасидаги иштироки истиқболларига қаратилди.