Матбуот маркази

"Sputnik"да Катта Евроосиёда маданий дипломатия ва хавфсизлик муҳокама қилинади

Тадбирда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги гуманитар ва ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳа тақдим этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 5 март куни соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Катта Евроосиё учун маданий хайрихоҳлик концепцияси: хавфсизликка долзарб таҳдидлар шароитида" мавзусида брифинг бўлиб ўтади.
Спикер Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) Стратегик тадқиқотлар ва прогнозлар институти Дипломатик тадқиқотлар йўналиши раҳбари Александр Бобров.

Тадбир давомида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги гуманитар ва ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган “Маданий хайрихоҳлик” лойиҳаси тақдим этилади.

Шунингдек, замонавий хавфсизлик таҳдидлари шароитида Катта Евроосиё маконида ишонч ва барқарор мулоқотни шакллантиришда маданий дипломатия ва “юмшоқ куч”нинг роли муҳокама қилинади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев