Шавкат Мирзиёев оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев мактубида Хоманаийнинг вафоти муносабати билан Эрон халқига ҳамдардлик изҳор этди. Хоманаий АҚШ ва Исроил томонидан шанба куни берилган зарбалар натижасида ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига таяниб РИА Новости хабар берди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Ислом инқилоби етакчиси оятуллоҳ ал-узмо Саййид Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди", - дейилади элчихона сайтида жойлаштирилган хабарда.

АҚШ ва Исроил шанба куни Эрон ҳудудидаги объектларга зарба беришни бошлади. Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқ минтақасидаги АҚШ ҳарбий объектларига жавоб зарбалари бермоқда.
Ҳужум натижасида Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ўлдирилди. Мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинди.
Россия президенти Владимир Путин Хоманаийнинг ўлдирилиши инсоний ахлоқ ва халқаро ҳуқуқнинг барча меъёрларини сурбетларча бузган ҳолда амалга оширилганини айтди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг ҳужумини қоралаб, кескинликни зудлик билан юмшатиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
Зарбалар оқибатида Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Саййид Али Ҳусайний Хоманаий ҳалок бўлди