Матбуот маркази

"Sputnik"да ҳомиладорлик, туғиш ва касаллик тўловларининг янги қоидалари муҳокама қилинади

Ўзбекистонда 2026 йилдан ҳомиладорлик, туғиш ва касаллик бўйича нафақаларни тўлаш тартиби ўзгарди. Янги тизимнинг амалий жиҳатлари матбуот анжуманида тушунтирилади..
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. 17 февраль куни соат 14:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Ўзбекистонда ижтимоий суғурта: ҳомиладорлик, туғиш ва вақтинча касаллик бўйича тўловларнинг янги қоидалари — нималар ўзгарди?" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассиси Олимжон ҚОСИМОВ;
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Галина ДУРМАНОВА;
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ижтимоий тўловлар бошқармаси бош мутахассиси Дилшодхон МУХАМЕДЖАНОВА;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш методологияси бўлими бошлиғи Феруза ЗУЛУНОВА;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш методологияси бўлими бош мутахассиси Зебинисо ХАМРАEВА;
Солиқ қўмитаси Солиқ солиш бўйича маслаҳат бериш бўлими бошлиғи Исматулло СЕВИНЧЕВ.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги "Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик) нафақаларини тўлаш тартиби ўзгарди.
Матбуот анжуманида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларнинг янги тизими қандай ишлаши ва амалиётда қандай қўлланилиши тушунтириб берилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев