Буюк мерос: Москвада “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” мавзусида анжуман бўлиб ўтди

Олимлар улуғ мутафаккир ва шоир қолдирган бой тарихий мерос ҳозирги кунда ҳам долзарблигини сақлаб келаётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 февSputnik. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг 585 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” мавзусида халқаро илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Ушбу илмий тадбир Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси, Москва давлат тилшунослик университети (МДТУ) ҳамда Россия давлат гуманитар университети Евросиё ва Шарқ тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Анжуман Россия пойтахти марказидаги Алишер Навоий ҳайкалига гул қўйиш маросими билан очилди. Маросимда элчихона ходимлари, ЎзДЖТУ-МДТУ қўшма таълим дастури талабалари ва ўзбек тилини ўрганаётган МДТУ талабалари иштирок этишди.
Возложение цветов к подножию памятника Алишеру Навои в центре Москвы
Анжуман Россиядаги Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадовнинг қутлов сўзлари билан бошланди. Элчи ўз нутқида Алишер Навоийнинг тарихий меросига юқори баҳо бериб, Навоий мероси инсон ҳаётининг барча жабҳаларига: тил ва адабиётдан тортиб, то Ўзбекистондаги кўплаб муҳим таълим ва маърифий унсурлар ўзбек халқининг буюк фарзанди номи билан абадийлаштирганига қадар, таъсир кўрсатганини таъкидлади.
Посол Узбекистана в России Ботиржон Асадов
У 2021 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун” Алишер Навоий номидаги Халқаро мукофот таъсис этилганини эслатиб ўтди. Ушбу мукофот ҳар икки йилда бир марта туркий маданиятни ривожлантириш, тинчликни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий халқлар орасида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун топширилади.
“Алишер Навоийнинг бутун ижодий мероси жаҳон адабиётининг олтин хазинасига киради, шунингдек, у нафақат Ўзбекистоннинг, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларининг ҳам бойлиги ва фахри ҳисобланади”, - деди Асадов.
Ўз навбатида, Ўзбекистон билан дўстлик ва ҳамкорлик жамияти раиси, Россия сенатори Ильяс Умаханов шоирнинг бутун инсоният учун унутилмаслиги керак бўлган буюк меросини алоҳида таъкидлади.
Участники конференции на тему "Алишер Навои и Восточный Ренессанс"
“Бу буюк мерос, бутун инсоният мероси унутилмаслиги керак, аксинча, набираларимиз ва чевараларимиз ундан имкон қадар кўпроқ фойдаланишлари лозим”,– деди у.
Участники конференции на тему "Алишер Навои и Восточный Ренессанс"
Анжуманда Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Тожикистоннинг етакчи олий таълим муассасалари жамоат арбоблари ва профессорлари, шунингдек, ўзбек тилини ўрганаётган талабалар кенг доирасини бирлаштирди.
Маърузачилар Алишер Навоийнинг нафақат ўзбек, балки жаҳон маданиятига қўшган ҳиссасини таҳлил қилишди. Ўзбек тилини ўрганаётган МДТУ талабалари шоирнинг рубоий ва ғазалларини ўзбек тилида ўқиб беришди.
Участники конференции на тему "Алишер Навои и Восточный Ренессанс"
Ушбу халқаро анжуман Алишер Навоий меросини чуқур ўрганишга, илмий изланишларни ривожлантиришга ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Участники конференции на тему "Алишер Навои и Восточный Ренессанс"
Ўзбек адабий тилининг асосчиси ва буюк шоир Низомиддин Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда туғилган.
Бизнинг вақтгача сақланиб келган А. Навоийнинг адабий мероси улкан ва серқирра бўлиб, у деярли 30 та шеърий тўпламлар, қвсидалар, илмий асарлар ва шеърий рисолалардан иборат бўлиб, XV аср якунидаги Ўрта Осиё маънавий ҳаётини тўлиқ акс эттиради.
А. Навоийнинг ижодий чўққиси машҳур “Хамса” (“Бешлик”) ҳисобланади. Бу бешта достондан иборат тўплам: “Ҳайрат ул-аброр”, “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” бўлиб, халқ достони асосида яратилган (ўша даврларда фалсафий-бадиий дунёқарашни ифодалашнинг оммалашган шакли эди). Ушбу улкан эпик туркум ўзбек мумтоз адабиётининг, шунингдек, жаҳон адабиётининг бебаҳо намунаси саналади. Буюк мутафаккирнинг асарлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.