ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида Мўғулистон бизнеси вакиллари учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо келишувининг амалий жиҳатлари бўйича семинар ўтказилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаевнинг таъкидлашича, келишув бизнесга йўналтирилган бўлиб, унинг асосий мақсади ўзаро савдони соддалаштириш, харажатларни камайтириш ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришдан иборат.
Ҳужжат кучга киргандан сўнг томонлар учун 367 та товар позицияси бўйича божхона тўловлари нолга туширилади ёки камайтирилади. Бу ЕОИИ давлатлари ва Мўғулистон тадбиркорлари учун бозорларга имтиёзли кириш имконини беради.
Келишувда кичик ва ўрта бизнес учун қулай бўлган замонавий ҳамкорлик форматлари, жумладан рақамли коммуникациялар ҳам назарда тутилган.