Қарийб 8 млрд сўм дорихоналардан истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Текширувлар давомида дорихоналар томонидан дори воситаларига белгиланган устамалар оширилгани аниқланиб, қарийиб 8 миллиард сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. 2025 йилда дорихоналар томонидан 7,95 миллиард сўм миқдорида асоссиз даромад олингани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди. Ким аниқ зарар кўргани номма-ном аниқланмаган бўлса-да, харидорлар манфаатларини тиклаш чоралари кўрилди.
Қўмита маълумотига кўра, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари Солиқ органлари ахборот тизими орқали аниқланиб, бу ҳақдаги маълумотлар қўмитанинг “Fair Tech” ягона ахборот тизимига автоматик тарзда юборилиши йўлга қўйилган.
2025 йил давомида “Fair Tech” тизими орқали келиб тушган хабарлар асосида 765 та дорихонада (119 та улгуржи, 646 та чакана) жами 267 456 та қоидабузарлик ҳолати аниқланган. Лицензия талабларини бузиш ҳолатлари юзасидан материаллар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилган.
Ҳудудлар кесимида аниқланган асоссиз олинган маблағлар:
Сурхондарё вилояти — 53 та дорихона, 9 445 ҳолат, 1 млрд 570,2 млн сўм
Тошкент шаҳри — 173 та дорихона, 131 219 ҳолат, 1 млрд 404,7 млн сўм
Самарқанд вилояти — 57 та дорихона, 5 167 ҳолат, 1 млрд 231 млн сўм
Бухоро вилояти — 53 та дорихона, 38 355 ҳолат, 929,4 млн сўм
Тошкент вилояти — 63 та дорихона, 21 983 ҳолат, 735,1 млн сўм
Наманган вилояти — 56 та дорихона, 36 310 ҳолат, 575,2 млн сўм
Навоий вилояти — 79 та дорихона, 20 645 ҳолат, 329 млн сўм
Фарғона вилояти — 35 та дорихона, 22 760 ҳолат, 310,1 млн сўм
Сирдарё вилояти — 33 та дорихона, 2 782 ҳолат, 208,6 млн сўм
Қашқадарё вилояти — 50 та дорихона, 2 783 ҳолат, 203,6 млн сўм
Хоразм вилояти — 25 та дорихона, 3 867 ҳолат, 199,3 млн сўм
Қорақалпоғистон — 26 та дорихона, 5 311 ҳолат, 130,3 млн сўм
Андижон вилояти — 26 та дорихона, 3 200 ҳолат, 95,5 млн сўм
Жиззах вилояти — 23 та дорихона, 1 042 ҳолат, 56,4 млн сўм
"Электрон рецепт" тизимини жорий этиш тартиби белгиланди