ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. 4 февраль куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Энергетиканинг долзарб масалалари” мавзусида Москва — Ереван — Минск — Тошкент — Сухум видеокўприги бўлиб ўтади.
Москвадаги иштирокчи — “Геоэнергетика Инфо” таҳлилий журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич.
Мутахассис қуйидаги саволларга тўхталиб ўтади:
Россиядан Европа Иттифоқига газ импортини тақиқлаш муносабати билан Россия газ етказиб беришни қандай қайта йўналтиради?
Россия Арманистонда кичик модулли реакторли АЭС қурадими?
Абхазияда атом станцияси қурилиши мумкинми?
Ўзбекистонда атом кластери пайдо бўладими?
Уран танқислиги мавжудми?
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев