Ўзбекистон ва ЕОИИ

Қирғизистонлик сотувчиларга Россия интернет-дўконларига товар етказиш енгиллаштирилди

Қирғизистонлик сотувчиларга асосий енгиллик —товар маркетплейс омборига киритилганда у сотилган деб ҳисобланмайди ва фақат икки ҳужжат билан ташилади. Бу ортиқча қоғозбозликни бартараф этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Қирғизистонлик сотувчилар учун Россияга электрон савдо майдончалари орқали товар етказиб бериш тартиби енгиллаштирилди. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ЕОИИ билан мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Элимбек Қанибек уулу маълум қилди.
Унинг айтишича, 30 январь куни Москвада ўтган Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгаши йиғилишида қирғиз сотувчилари товарларини электрон савдо доирасида, жумладан, "Wildberries" орқали етказиб беришда юзага келган муаммолар кўриб чиқилган.
Муаммоларни ҳал этиш доирасида янги модель келишиб олинди. Унга кўра, товарлар жисмоний шахсга сотилгунга қадар мулк ҳуқуқи ўтказилмасдан, ЕОИИга аъзо бошқа давлат ҳудудида жойлашган маркетплейс омборларига олиб кирилади. Ушбу модель Россиянинг ваколатли органлари томонидан тасдиқланган.
Янги тартибга кўра, товарларни ташишда фақат икки асосий ҳужжат — CMR ва товар-транспорт юкхати расмийлаштирилади. Бу эса аввал юзага келган бюрократик қийинчиликларни бартараф этишга қаратилган.
Яқин кунларда ҳужжатларни тўлдириш тартибини тушунтириш учун Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги майдончасида "Wildberries" вакиллари иштирокида ахборот семинари ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ЕИК Кенгаши электрон савдо доирасида товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш ва муаммоларни аниқлашни давом эттиришни топширган.
Мантуров: 2024 йилда "Wildberries"да 605 млн долларлик ўзбек товарлари сотилган