ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Самарқанд шаҳрида 8 та туризм кўчаси ташкил этилади.
Улардан бири Алишер Навоий кўчасида пайдо бўлиб, ижодкорлик ва дам олиш марказига айланади, иккинчиси гастрономик, Зарафшон шоҳ кўчасида.
Темир йўл станцияси ҳудудидаги Ибн Холдун кўчаси Осиёнинг турли мамлакатларидаги дўконлар, ресторанлар ва ошхоналар билан "Осиё кўчаси"га айланади. Сайёҳлик ҳудуди Пушкин кўчасида ҳам пайдо бўлади.
Самарқанддаги туризм кўчалари
© Sputnik
Вилоят туризм бошқармасининг Sputnik мухбирига маълум қилишича, сайёҳлик кўчаларининг пайдо бўлиши шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароитларни яратади.