Тошкентда Қозоғистон президенти интервьюси ва МО олдидаги умумий муаммолар муҳокама этилди

Давра суҳбатида сув дипломатияси, энергетика, транспорт ва рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг “Туркистон” газетасига берган “Қозоғистон модернизациянинг янги босқичига қадам қўйди” номли интервьюси ҳамда Миллий Қурултойнинг V-сессиясидаги нутқи бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Муҳокамада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, таҳлил марказлари, мутахассислар ҳамжамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Учрашувни очиб берган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бейбут Атамқулов президент интервьюсида кўтарилган мавзулар Қозоғистоннинг ички кун тартибидан ташқарига чиқиб, минтақавий жараёнларга бевосита дахлдор эканлигини таъкидлади.
Круглый стол, посвящённый интервью президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева газете Turkistan в посольстве Республики Казахстан в Ташкенте
“Биз Марказий Осиёга бўлган эътиборнинг ошганини кўряпмиз: “С5+1” формати жадал ривожланмоқда, минтақа мамлакатлари глобал жараёнларга тобора фаол жалб этилмоқда. Ўтган йил охирида Қозоғистон Иброҳим келишувларига қўшилди, ўтган ҳафтанинг ўзидаёқ мамлакатларимиз Тинчлик кенгашининг ташаббускорлари бўлди. Бизнинг фикримизча, ушбу ташаббус ва лойиҳаларнинг барчаси жаҳон миқёсидаги ишонч ва барқарорликни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшади”, - деди у.
Сув дипломатияси: минтақавий ёндашув
Давра суҳбатида сув дипломатияси масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар президент интервьюсида алоҳида сув ресурсларини бошқаришнинг тарқоқ миллий ечимларидан келишилган минтақавий механизмларга ўтиш зарурлиги таъкидланганини қайд этишди.
Круглый стол, посвящённый интервью президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева газете Turkistan в посольстве Республики Казахстан в Ташкенте
Мутахассислар сув хўжалиги тизимлари ўзаро узвий боғлиқ бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон учун маълумотлар алмашиш, ҳамкорликда режалаштириш ва иқлим ўзгариши шароитида зиддиятли вазиятларнинг олдини олиш устувор аҳамият касб этишини таъкидлашди.
“Сирдарё дарёсининг қуйи оқимида жойлашган Қозоғистон учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам бу масала принципиал аҳамият касб этади. Қозоғистон раҳбарининг нутқида бу мавзу дастлабки ўринларда тилга олингани бежиз эмас. Сув дипломатиясига, саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва минтақавий масъулиятга асосланган ёндашув нафақат битта давлатнинг муаммоларини ҳал этиш, балки бутун минтақанинг барқарорлиги учун муҳимдир”, - деди Марказий Осиё халқаро институти директор ўринбосари Шерзод Файзиев.
Энергетика ва транспорт: узвийлик мантиғи
Суҳбатнинг иқтисодий қисмини муҳокама қилган давра суҳбати иштирокчилари Қозоғистон президенти таъкидлаган инфратузилмани модернизация қилиш масаласи Ўзбекистоннинг транспорт йўлакларини ривожлантириш ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш вазифалари билан мантиқан боғлиқ эканини қайд этишди.
Темир йўл ва автомобиль логистика йўналишларини ўзаро боғлаш, Марказий Осиёнинг транзит салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, энергетика соҳасида, жумладан электр энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларида ҳамкорликни мувофиқлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Рақамлаштириш ва сунъий интеллект
Мунозаранинг алоҳида қисми рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш масалаларига бағишланди. Иштирокчилар Қозоғистон президентининг интервьюсида технологиялар янги бошқарув ва иқтисодиёт моделининг асоси сифатида таъкидланганини қайд этди.
Круглый стол, посвящённый интервью президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева газете Turkistan в посольстве Республики Казахстан в Ташкенте
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон ва Қозоғистон рақамли ўзгаришнинг ўхшаш босқичида - яъни электрон давлат хизматларидан давлат бошқаруви, саноат ва ижтимоий соҳада катта ҳажмли маълумотлар ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланишга ўтиш жараёнида. Шу нуқтаи назардан, тажриба алмашиш ва ўзаро мос рақамли ёндашувларни шакллантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Инсон капитали модернизациянинг асоси
Муҳокамани якунлар экан, иштирокчилар президент Тоқаев томонидан муҳокама қилинган модернизациянинг асосий элементи инсон капиталини ривожлантириш бўлиб қолаётганини алоҳида таъкидлашди.
Таълим дастурларини яқинлаштириш, академик мобиллик, қўшма илмий тадқиқотлар ва сунъий интеллектдан тортиб энергетика ва логистикагача бўлган янги соҳалар учун кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
“Инсон капитали” тушунчаси кўпинча фақат иқтисодий маънода талқин этилади, бироқ аслида у анча чуқурроқ мазмунга эга. Бу ерда асосий жиҳат айнан инсоний ўлчов - бир йўналишда фикрлайдиган одамлардир. Айнан шу сабабли бугунги кунда Қозоғистонда шаклланаётган ёндашувлар Ўзбекистон мутахассисларига жуда яқин”, - деб таъкидлади Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими Равшан Назаров.
Марказий Осиё халқаро институти директор ўринбосари Шерзод Файзиев ислоҳотларнинг минтақавий ўзаро боғлиқлиги мавзусини давом эттириб, Қозоғистоннинг модернизация дастури бутун минтақа учун аҳамиятли эканлигини таъкидлади.

“Бу чора-тадбирлар битта асосий мақсадга - фуқароларнинг фаровонлиги ва турмуш сифатини оширишга қаратилган. Бундай кун тартиби нафақат Қозоғистон учун, балки бутун Марказий Осиёга бевосита дахлдор. Президентларимиз ташаббуси билан бошланаётган бирлашув жараёнлари туфайли минтақа тобора кўпроқ ўзаро боғлиқ макон сифатида қабул қилинмоқда. Бир мамлакатдаги ислоҳотлар барча қўшни давлатларга ижобий таъсир кўрсатиб, минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва Марказий Осиёни халқаро муносабатларнинг мустақил субъекти сифатида мустаҳкамлаш учун асос яратмоқда”, - деди у.

Давра суҳбати якунида Қозоғистон президенти интервьюсида айтилган ташаббуслар Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатлари учун амалий аҳамиятга эгалиги, чунки улар умумий муаммоларни акс эттиради ҳамда Марказий Осиёда ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятларини очиб беради деб таъкидланди.
Тоқаев Ўзбекистон ва бошқа давлат раҳбарларининг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди