Ахборот хизмати раҳбарлари ҳар уч йилда 1 марта аттестациядан ўтади

Аттестация ўтказиш вақтида талабгорнинг суҳбат натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. “Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Талабгор Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида (Марказ) ҳар 3 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтиши шарт.
Талабгорларни аттестациядан ўтказиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат Аттестация комиссияси тузилади.
Комиссия аттестациядан ўтиш муддати келган талабгорларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилади.
Комиссия томонидан талабгорларнинг анкетаси 10 кун ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, аттестациядан ўтадиган талабгорлар рўйхати тасдиқланади.
Аттестация 2 ой ичида ўтказилади. Аттестация 5 та савол ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.
Аттестация ўтказиш вақтида талабгорнинг суҳбат натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади.
Бунда камида 4 балл билан баҳоланган талабгор аттестациядан ўтган деб топилади ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказига раҳбар тайинланди