ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина ҳаво мудофаа кучлари бир кеча давомида 80 миллион евролик ракеталарни сарфлаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Биргина ракеталарнинг нархи 80 миллион евро атрофида. Тасаввур қилинг, бу ракеталарнинг нархи", — деди у журналистларга.
Шу билан бирга, Зеленский Киев учун Ғарбдан мазкур ўқ-дориларни етказиб беришга эришиш қийин кечаётганидан ҳайратда эканини билдирди.
Январь бошида у Европа давлатларини Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракета захираларини тақдим этишга чақирган эди. 16 январь куни эса Зеленский “жиддий пакет” олинганини маълум қилди, бироқ унинг қаердан етказиб берилганига ойдинлик киритмади.
Россия томони эса Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Украинага яхшилик олиб келмаётгани, аксинча, можарони чўзаётганини бир неча бор таъкидлаб келган. Москвага кўра, қурол-яроғ етказиб бериш йўллари Россия армияси учун қонуний нишон ҳисобланади.