Uzbekistan Airways самолёти Красноярскда фавқулодда қўнди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти техник сабабларга кўра Россиянинг Красноярск аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Тошкент–Владивосток йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing 767-300 самолёти техник сабабларга кўра Красноярск аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 21 январь куни маҳаллий вақт билан соат 14:46 да содир бўлган.
Маълум қилинишича, самолёт бортида 122 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Красноярск аэропортининг барча хизматлари зудлик билан тўлиқ шай ҳолатга келтирилган. Қўниш белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқ амалга оширилган. Айни пайтда аэропорт одатий режимда ишлашда давом этмоқда.
Чет давлатлардан келаётган айрим рейслар Самарқандга йўналтирилди