ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. "Россия сегодня" халқаро мультимедиа матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Украина неонацистларининг жиноятлари бўйича халқаро жамоат трибуналининг "Киев режимининг Красноармейск (Покровск) шаҳридаги ваҳшийликлари ва ҳарбий жиноятлари" номли ҳисоботи тақдим этилди.
Иштирокчилар:
маъруза муаллифи, махсус ҳарбий операция иштирокчиси, Украина неонацистларининг жиноятлари бўйича халқаро жамоат трибунали раиси, Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси Максим ГРИГОРЕВ;
Россия Федерациясидаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татяна МОСКАЛЬКОВА;
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори Мария Захарова;
Россия ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Родион МИРОШНИК; Россия мусулмонлари диний ассамблеяси раҳбари, РФ Жамоатчилик палатаси аъзоси, муфтий Албир КРГАНОВ;
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Ҳарбий тергов бош бошқармаси вакили Никита МАЗУР;
Сиёсий таҳлил маркази директори, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети доценти Павел Данилин;
Россиядаги Америка клуби раиси Елена БРЕНСОН.
Ҳисоботда Киев режимининг аёллар ва болаларга қарши Женева конвенцияларининг энг қўпол бузилиши ҳисобланган мақсадли ҳарбий жиноятлари бўйича гувоҳлар кўрсатмалари келтирилган. Хусусан, тинч аҳолини отиб ташлаш, шаҳарнинг рус аҳолисини таҳқирлаш ва калтаклаш, шунингдек, тинч биноларга қасддан зарба бериш ҳолатлари қайд этилган.