ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ТИВнинг 2025 йилдаги фаолияти натижаларига бағишланган анъанавий катта матбуот анжуманини ўтказди. Тадбирда Россия ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиб, ўз саволларини бериш имкониятига эга бўлди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилишича, 2026 йилдаги матбуот анжуманида қатнашиш учун қарийб 400 нафар журналист рўйхатдан ўтган. Матбуот марказига шахсан кела олмаган журналистлар анжуманни Россия ТИВ расмий сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали онлайн томоша қилишлари мумкин бўлади. Тадбир инглиз, француз ва испан тилларига синхрон таржима билан таъминланди.
Кун тартибида АҚШда Дональд Трамп маъмурияти даврида қайта тикланган Россия–Америка мулоқоти, Украина атрофидаги вазият, Венесуэла ва Яқин Шарқдаги воқеалар, Гренландия билан боғлиқ жараёнлар ҳамда Россиянинг дунё мамлакатлари, шу жумладан, Ғарб давлатлари билан муносабатлари истиқболлари муҳокама қилинди.